"ОИЛА МАҲАЛЛА-ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ"

"ОИЛА МАҲАЛЛА-ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ"

Бугуннинг ёшлариэртаннинг эгалари ҳисобланади. Юртимизнинг келажаги деб қарайдиган бўлсак,бизнинг улардан умидларимиз катта. <o:p></o:p>

17 феврал куни 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигининг янада ривожлантириш чора-тадбирларитўғрисида«ги 175-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси» номли тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят халк таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Умаров, туман прокурорининг ёрдамчиси А. Сарабеков, туман маънавият тарғибот маркази рахбари Б. Ризаев, туман ХТМФМТ ва ТЭБ мудири А. Суюнов, туман бош имом хатиби И.Исломов, тумандаги таълим муассасалари рахбарлари ва фуқоролар йиғинлари

раислари иштирок этишди. Йиғилишда сўз олганлар ёш авлод тарбиясига барчамиз бирдек маъсул эканлигимизни, уларнинг ҳар бир босган қадамидан бохабар бўлишимиз, ёш ниҳолни тарбия қилгандек эътиборда бўлишимиз, уларни нафақат тўғри тарбия қилишимиз, балки юриш-туришимиз, гап-сўзларимиз билан ҳар томонлама ўрнак бўлишимиз кераклигини таъкидлаб ўтишди. Оила, маҳалла ва таълим муассасаси бир бўлиб, ҳамжихатликда ҳаракат қилишса, кўзлаган натижаларга эришиш муқаррар. <o:p></o:p>

12:28
Chop qilish

Izoh

Izohlar yo`q. Sizning izohingiz berinchi!